1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент постларидаги тураргоҳлар шаҳарга киришни чекламайди

Янги тураргоҳлар ҳайдовчилар учун мажбурий эмас, балки ихтиёрий қулайлик сифатида жорий этилмоқда.

Тошкент постларидаги тураргоҳлар шаҳарга киришни чекламайди

Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган янги тураргоҳлар шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиллар ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати тураргоҳлар Тошкентга келаётган меҳмонлар учун қўшимча имконият сифатида жорий этилаётганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчилар ўз хоҳишига кўра автомобилини шаҳар киришидаги тураргоҳларда қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, шаҳарга шахсий автомобилда кириш имконияти сақлаб қолинган ва ҳеч қандай мажбурий чеклов жорий этилмайди.

 

Бу амалиёт дунёнинг йирик мегаполисларида кенг қўлланиладиган ечимлардан бири бўлиб, тирбандликларни камайтириш ва шаҳар ичида ҳаракатни қулайлаштиришга хизмат қилади. Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда келаси йили пойтахтга киришдаги айрим постлар шаҳар ташқарисига кўчирилиши, реконструкция қилиниши ҳамда бу ҳудудларда минглаб енгил ва юк автомобиллари учун тураргоҳлар, шунингдек, жамоат транспорти билан боғланган инфратузилма барпо этилиши маълум қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика