Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Миробод тумани Помир кўчаси 34-уйда жойлашган бино ва иншоотларини Тошкент давлат транспорт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий талабалар турар жойини барпо этиш учун бепул берилди.
Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 489-Ғ сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра «Мунисипал активларни бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси (А.Раззоқов) умумий майдони 4 648,0 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи билан eниверситетга белгиланган тартибда бепул топширилиши таъминлаш вазифаси топширилган.
Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасининг (Б.Тошхўжаев) тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушбу бино ва иншоотлар ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказиши белгиланган.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров зиммасига юклатилган.


