1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берилди

Равшан Султонхўжаев ва Анвар Ўрмоновга олти ойлик синов муддати белгиланди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

 

Йиғилишда Тошкент шаҳар ички ишлар тизимида тергов ва суриштирув фаолиятининг сифати кескин танқид қилинди. Хусусан, ходимлар малакасининг етишмаслиги оқибатида ўтган йилда 833 та ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилмасдан, ҳисобдан яширилгани қайд этилди.

 

Шаҳар бўйича “жиноятчилик 2 мингга камайди” деган ҳисоботларга қарамай, пойтахтдаги 26 та маҳалла «қизил», 465 таси эса «сариқ» тоифада қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Маълумотларга кўра, республикадаги 208 та туман орасида Чилонзор тумани оилавий зўравонлик, талончилик ва безорилик, Юнусобод тумани эса босқинчилик жиноятлари бўйича етакчи ўринда қайд этилган.

 

Ўтган йилда Яшнобод ва Миробод туманларида қотиллик, Олмазорда тан жароҳати етказиш, Шайхонтоҳурда эса талончилик жиноятлари энг кўп содир этилган.

 

Шу муносабат билан мазкур туманларнинг ички ишлар бўлимлари бошлиқлари яқинда тўлиқ янгилангани, эндиликда улар ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича кескин ва самарали ўзгаришлар қилиши шартлиги таъкидланди.

 

Йиғилишда жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ҳамда Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов фаолияти қониқарсиз баҳоланиб, уларнинг фақат шаҳар бўйлаб микроавтобусда айланиш билан чекланаётгани танқид қилинди.

 

Қайд этилишича, агар улар 12 та туман ҳокими, ички ишлар бошлиқлари, прокурорлар, “маҳалла еттилиги” ва жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда ишлаганида, камида 7,5 мингта жиноятнинг олдини олиш мумкин эди.

 

Равшан Султонхўжаев ва Анвар Ўрмоновга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиб, олти ойлик синов муддати белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика