Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво натижасида бир қатор ишларни тартибли амалга оширишни талаб этмоқда. Кўчаларда музламаларнинг ҳосил бўлиши эса бир қанча муаммолар юзага келтиради. Тошкент шаҳрида қордан тозаловчи ва қум-туз сепувчи қурилмалар ёрдамида йўлларда машиналарнинг юриши учун қулайлик яратилмоқда. Хўш, ўзи бу турдаги қурилмалар шаҳар бўйича нечтани ташкил этади? Ушбу савол билан Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилдик. Бизга маълум бўлишича ҳозирда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тасарруфида жами 31 та қор тозаловчи ва 41 та қум-туз сепувчи техникалар мавжуд. Туманлар Ободонлаштириш бош бошқармалари тасарруфида эса жами 13 та қор тозаловчи ва 13 та қум-туз сепувчи махсус техникалар бор.


