Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўғил отасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. [https://darakchi.uz/uz/193836] Аниқланишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида дўппослаган ўғли руҳий ҳаяжон ҳолатида ошхона пичоғи билан отасини қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳат етказган. Ота эса олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси, 3-қисми, "д" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи просессуал тартибда ушланган.