Тошкентда қурилиш жараёнлари сабабли ҳавонинг ифлосланишига йўл қўймаслик, экологик хавфсизлик чораларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли назорат ташкилотларидан иборат 232 нафар мутахассис жалб этилган ҳолда амалий рейдлар ташкил этилди.
Текширув жараёнида жами 97 та қурилиш объекти кўздан кечирилди.
Натижада:
14 та объектда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога тарқалишини камайтириш бўйича талаблар бузилгани;
9 та ҳолатда ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқ миқдорда атмосферага чиқарилгани;
52 та объектда қурилиш майдонининг белгиланган 25 фоиз қисмини кўкалламзорлаштириш талаби бажарилмагани аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш доирасида:
6 та объектга сув пуркагичлар ўрнатилди;
12 та объектда автотранспорт воситалари ғилдиракларини ювиш ҳавзаси ташкил этилди;
Салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 14 та ёзма кўрсатма берилди;
Ҳавога салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланган 4 та объектнинг қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди.
Бундан ташқари, экология талаблари бузилганлиги учун 47 нафар фуқаро расман огоҳлантирилди, 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортиилди.


