1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари иш бошлади

Улар ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлайди.

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари иш бошлади

 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

 

Таъкидланишича, коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бормоқда. Хусусан, кеча юртимизда 870 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди. Биргина Тошкент шаҳрида 450 нафардан ортиқ бемор қайд этилган. Вазиятнинг жиддий тус олаётганини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

 

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган 4 та диспансер ҳамда 8 та оилавий поликлиника биносида иш бошлаган мазкур муассасалар аҳолига ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ҳар бир муассасага шифокорлар билан бир қаторда, тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб қилинган.

 

Шунингдек, коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

 

Шу билан бирга, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, экспресс-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

 

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланади. Аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган "COVID-box"лар берилади. Беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан махсус шифохонага юборилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика