1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори вафот этди

Тошкент давлат тиббиёт институти собиқ ректори, ССВ педиатрия ИТИ директори Турғунпўлат Даминов 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори вафот этди

 

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори, академик Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

 

Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганган. Болаларда учрайдиган В вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чиқди ва амалиётга татбиқ этди. Кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлаган.

 

Марҳум Турғунпўлат Даминов — педиатр-инфекционист олим, Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач ҳамда тиббиёт фанлари доктори ҳисобланади.

 

Т.Даминов 1997 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг биринчи котиби "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" бош таҳрир ҳайъати аъзоси ҳамда Полша тиббиёт фанлари академияси академиги. Шунингдек, 1997 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика