Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 24 август куни фуқаро ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий маълумот эълон қилди.
Автоҳалокат Тошкент тумани “Ибрат” МФЙ ҳудудидаги “Маданият” кўчасида соат 03:30 атрофида юз берган. Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли С. Д. Нексия–3 атомашинасида кўча бўйлаб ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва дарахтга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи С.Д. воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган 2001 йилда туғилган М. Д. Тошкент тумани марказий шифохонасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


