Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли қиз 9 метрлик қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Таъкидланишича, 20 июнь куни соат 07:15 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 ёшли қиз ўз эҳтиёцизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Натижада хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.


