1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 1,85 кг портловчи модда тўхтатиб қолинди

Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабар берди.

Тошкент вилоятида 1,85 кг портловчи модда тўхтатиб қолинди

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган «ДАФ» русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

 

Натижада, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 1,85 кг. «порох» моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабар берди.

 

Экспертиза хулосасига кўра, «порох» моддаси портловчи моддалар таркибига киради.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун алоҳида жавобгарлик белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика