1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 6 ёшли бола чўкиб кетди. Жасадни топиш эса муаммо бўлмоқда

Куни кеча мазкур ҳудудда 9 синф ўқувчиси ҳам чўкиб кетиб, жасади бир кундан сўнг топилганди.

Тошкент вилоятида 6 ёшли бола чўкиб кетди. Жасадни топиш эса муаммо бўлмоқда

 

Тошкент вилояти, Тошкент туманининг Кўктерак ҳудуди, «Учсада» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Захариқ» каналига 6 ёшли бола тушиб кетган. Воқеа 2023 йилнинг 3 июн куни содир бўлган.

 

Маълум қилинишича, тегишли ташкилотлар боланинг жасадини топиш учун Сув хўжалиги вазиридан «Захариқ» канали сувини бир кунга тўхтатиб туришга рухсат сўраган.

 

Бироқ «юқори»дан сувни тўхтатиб туришга рухсат берилмаётгани айтилмоқда.

 

Болакайнинг яқинлари ҳали ҳам унинг жасадини топа олишгани йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча мазкур ҳудудда 9 синф ўқувчиси ҳам чўкиб кетиб, жасади бир кундан сўнг топилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика