1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида авиашоулар бўлиб ўтмоқда

Ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси Ҳаво флоти куни cифатида нишонланади.

Тошкент вилоятида авиашоулар бўлиб ўтмоқда

 

Тошкент вилоятида жойлашган “Чирчиқ” полигонида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари куни муносабати билан кўргазмали авиашоулар бўлиб ўтмоқда.

 

Ҳудуддаги марказий майдонда касб байрамини нишонлаётган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, уларнинг оиала аъзолари, турли ёшдаги авиация ихлосмандлари жам бўлди.

 

"Кун мобайнида ҳамюртларимиз ҳарбий авиация техникалари, турли учиш аппаратларининг парвозини томоша қилиши мумкин", дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги Ҳаво флоти куни муносабати билан Чирчиқ осмонида UZAIRFORCE ёзувини ҳосил қилди. Жараён H-215 “Super Puma”вертолётида амалга оширилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика