Тошкент вилояти ҳудудида фаолият юритаётган бир қатор автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Тошкент вилояти ФВБга кўра, шохобчаларда ёнғинга қарши ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилган. Текширувлар натижасида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланиб, масъул ходимларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланган.
Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида шохобчалар фаолияти тегишли тартибда вақтинча тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз бериб, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлганди.


