1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Тошкент вилоятида бир ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди

Қизалоқ малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тошкент вилоятида бир ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди

 

Бугун, 17-октабр куни соат 11:44 да Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Бирлик» маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетган. Бу ҳақида ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

 

"Сўнгра қизалоқ малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди", - дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика