1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Тошкент вилоятида “ДОК-1 МАКС” дорисидан ўлим ҳолати кузатилмаган

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

Тошкент вилоятида “ДОК-1 МАКС” дорисидан ўлим ҳолати кузатилмаган

 

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) “ДОК-1 МАКС“ дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди”, деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

 

Ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига “ДОК-1 МАКС” сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган.  Улардан 5 нафари  соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.

 

Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача “ДОК-1 МАКС” препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.

 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ўрганиш  олиб борилиб, “Quramax” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган. 

 

Аҳоли орасида  дори-дармонларни шифокор кўрсатмасисиз, палапартиш  истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари бўйича  шифокор ва патронаж ҳамширалари томонидан уйма-уй юриб, тушунтириш олиб борилмоқда. Бу жараёнда хонадонлардаги шахсий дори қутилари ҳам кўздан кечирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика