1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида фуқаронинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилган сохта ИИО ходимлари ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Тошкент вилоятида фуқаронинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилган сохта ИИО ходимлари ушланди

 

Тошкент вилоятида ўзини ички ишлар органлари ходими сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, жорий йил ноябрь ойида Чирчиқ шаҳрида икки нафар шахс фуқаро Р.Ҳ.ни жиноий жавобгарлик билан қўрқитиб, иш жойига хабар бериш билан таҳдид қилган. Улар жабрланувчининг уйига бостириб кириб, банк картаси орқали 2,5 миллион сўм пул маблағини ва мобил телефонини олиб кетган. Кейинчалик телефонни қайтариш эвазига 200 доллар олган ҳамда шахсий видеоларни тарқатиш билан қўрқитиб, яна 20 миллион сўм талаб қилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 2003 йилда туғилган икки нафар гумонланувчи келишилган 10 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида пул тикиш асосида хўроз уриштиришни ташкил этган шахслар ҳам аниқланган. Воқеа жойидан 9 дона жангари хўроз, пул маблағлари ва электрон таймер далил сифатида олиб қўйилган. Ўйинда қатнашган 130 нафар шахсга маъмурий чоралар кўрилган бўлса, ташкилотчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар ҳам қамоққа олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика