Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов 19 июнь куни хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни дамда инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.


