1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Тошкент вилоятида касалхонадан қочган шахс автомобиль ўғирлади

10:37 / 12.07.2023

866

Тошкент вилоятида касалхонадан қочган шахс автомобиль ўғирлади

Тошкент вилоятида касалхонадан қочган шахс автомобиль ўғирлади

Шифокорлар уйига кетишга рухсат бермагани учун автомобиль ўғирлаган фуқаро ЙТҲга учради

 

Тошкент вилоятида касалхонадан қочган шахс автомобиль ўғирлади ҳамда ЙТҲ содир этди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 28 июнь куни соат 13:10 ларда номаълум шахс ўзганинг Nexia-3 автомашинасини номаълум томонга олиб қочиб кетган.

 

Шундан сўнг, айбланувчи автомашинани бошқариб кетаётган пайтида Nexia-2 автомашинаси орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган. Натижада ушбу шахснинг шахсига аниқлик киритилганда, у Тошкент вилоятида яшовчи 35 ёшли У.М. эканлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши доирасида гумонланувчи сўроқ қилиниб, ундан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ўрганлигини сўралганида, у Чирчиқ шаҳридаги шифохонада оёғини даволаганлигини ва уйга кетиш истагини шифокорларга маълум қилганлигида, шифокорлар унга рухсат бермаганлигидан жаҳли чиқиб, кўчага чиқиб мазкур автомашинани кўриб уйига етиб олиш мақсадида олиб қочганлигини маълум қилган.

 

Ҳозирда гумонланувчининг кўрсатмалари текширилиб, унинг руҳий соғломлиги текширилмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика