1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчисини аёвсиз калтаклади

Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчисини аёвсиз калтаклади

 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 9 октябрь куни Оққўрғон туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабида содир бўлган. Ушбу мактабнинг информатика фани ўқитувчиси M.A. (1990 йилда туғилган эркак) мазкур фандан қўшимча дарс ўтаётган вақтида 9-синф ўқувчиси вояга етмаган Қ.С. (2009 йилда туғилган ўғил бола) дарс жараёнида ўқитувчини гўёки чалғитганлиги туфайли ўқувчиси Қ.С. ни ҳақорат қилиб, уриб дўппослаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика