1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида «права»си йўқ йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Шунингдек, автомобилда бўлган 2005 йилда туғилган йўловчи шифохонага ётқизилган.

Тошкент вилоятида «права»си йўқ йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

 

Тошкент вилояти Қибрай туманида онасининг Spark машинасида ЙТҲга учраган йигит вафот этди.

 

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, 11 август куни соат тахминан 15:00 ларда Қибрай туманида, 2005 йилда туғилган йигит (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқарувидаги онасига тегишли Sparkʼда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

 

Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган 2005 йилда туғилган йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

 

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика