Бугун соат 01:40ларда фуқаро S.S.ning бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага 2 нафар шахс ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узган. Автомашина Қибрай тумани бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Шундан сўнг ҳужум қилганлар номаълум томонга яширинишган. Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, - дейилади хабарда.
Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


