1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ярим тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида 1 440 нафар шахс ва 100 та жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Тошкент вилоятида ярим тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросида Тошкент вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи давом этмоқда. Ноябрь ойида вилоят ИИББ, қуйи бўлинмалари ва ДХХ бошқармаси ҳамкорлигида 53 кг гиёҳвандлик воситаси, 3 884 дона психотроп модда ва 5,3 кг синтез восита (26 545 бир марталик доза) ноқонуний муомаладан чиқарилди.

 


2025 йилнинг ўтган 11 ойида умумий ҳисобда 491 кг гиёҳвандлик воситаси, 365 289 дона психотроп модда ва 48,5 кг синтетик восита (242 370 бир марталик доза) мусодара қилинди. Тезкор тадбирлар натижасида 1 440 нафар шахс ва 100 та жиноий гуруҳ фаолияти фош этилиб, уларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазони таъминлаш ишлари олиб борилди.


Ушбу чоралар туфайли ўн минглаб фуқароларнинг гиёҳвандлик ва синтетик моддалар таъсирида заҳарланиши ва қарам бўлиб қолиши олди олинди. Қайд этиш жоиз, гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика