1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида йўлни тўсиб тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган шахслар қамалди

Чинозда M-39 йўлини тўсиб, тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган икки шахс суд ҳукми билан 5,5 ва 3,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тошкент вилоятида йўлни тўсиб тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган шахслар қамалди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жамоат тартибини бузишга уринган икки шахсга нисбатан суд ҳукми чиқди. Бу ҳақда вилоят судлари ахборот хизмати маълум қилди.

 

Аниқланишича, 2025 йил 4 март куни 33 ёшли А.О. ва 40 ёшли Б.Ш. олдиндан тил бириктириб, M-39 “Тошкент–Термиз” автомобиль йўлида ҳаракатланишни тўсиш орқали оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринишган.

 

Тергув маълумотларига кўра, А.О. воқеадан бир кун аввал Telegram ижтимоий тармоғидаги гуруҳ орқали фуқароларни газ тўлдириш шохобчасига бормасликка ва йўлни тўсиш орқали норозилик билдиришга чақирган. Эртаси куни у ва шериги “метан-заправка” ҳудудида тўпланган ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, юк машинаси ҳайдовчисини йўлни тўсишга мажбурлаган. Натижада автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтаб, тирбандлик юзага келган.

 

Ҳолатни А.О. мобил телефони орқали тасвирга олиб, уни Telegram гуруҳида тарқатган. Шунингдек, у тухмат ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ҳамда тарқатишда ҳам айбланган.

 

Суд жараёнида айбланувчилар ўз ҳаракатларини қисман тан олиб, қилган ишларига пушаймонлигини билдирган. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди уларнинг айбини тўлиқ исботланган деб топган.

 

Суд ҳукмига кўра, А.О. Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унинг шериги Б.Ш. эса 3 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

 

Суд қарорига мувофиқ, ҳар икки шахс ўз жазоларини умумий тартибли колонияда ўташади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика