1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида «заправка»да турган автомобиль портлади

Ҳодиса оқибатида учта машинага зарар етган.

Тошкент вилоятида «заправка»да турган автомобиль портлади

 

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларининг бирида автомобилга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Аниқланишича, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент туманида «метан заправка» Nexia автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган. Натижада Nexia автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган. 

 

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика