1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги спорт залида талаба вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, 21 ёшли йигитнинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Тошкент вилоятидаги спорт залида талаба вафот этди

 

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 21:50 ларда Янгийўл тумани "Аҳил" МФЙ Самарқанд кўчасида яшаган 2002 йилда туғилган Д.А. Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Д.А. Янгийўл шаҳар "Рамадан" МФЙда жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган ва шу ернинг ўзида вафот этган. Маълум қилинишича, марҳум ТошДАУ мева-сабзавот факультетининг 2-курс талабаси бўлган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Д.А.нинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги ва марҳумда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика