1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 2 та уй ёниб кетди

Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Тошкентда 2 та уй ёниб кетди

Қайд этилишича, 16 май куни соат 14:05 да Сергели тумани “Юқори Дархон” МФЙ Белтепа кўчасида бир-бирига туташ бўлган 2 та уйда ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

 

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:52 да ўраб олинган ва соат 15:03 да ўчирилган.

 

Ёнғин натижасида уйларнинг тахминан 300 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика