1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Қайд этилишича, 7 февраль куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани Навқирон МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб, тўхтаб турган 2 та Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган va тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.

 

Ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар va ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.

 

ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика