1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 30 дан ортиқ автобус вақтинча эртароқ иш бошлайди

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” маълум қилди.

Тошкентда 30 дан ортиқ автобус вақтинча эртароқ иш бошлайди

 

Тошкентда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан айрим жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан бошланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

Айтилишича, 1 август кунидан 13 август кунига қадар, 2023-2024 ўқув йили учун Тошкентги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан, ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.

 

Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишлари:

 

19, 50, 63, 115, 85, 88, 152, 24, 51, 67, 91, 93, 95, 140, 2, 38, 89, 136, 44, 68, 155, 17, 58, 60, 76, 53, 64, 65, 141, 196, 133м ва 28м

 

Маълумот ўрнида, бугун, 1 август куни республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг бир нечта объектларида – “Ўзекспомарказ”нинг кўргазма павилёнларида, Олий ўқув юртлараро спорт мажмуаси ва “Ёшлик” спорт марказида ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика