1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 4 та автомашина ЙТҲга учради

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган.

Тошкентда 4 та автомашина ЙТҲга учради

 

 

Бугун, 26 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа соат 16:40 ларда Миробод туманининг Нукус кўчасида юз берган. Унда бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар — 1996 йилда туғилган  Н.Ф. бошқарувидаги “Toyota” русумли транспорт воситаси, 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги “Nexia–1” русумли  транспорт воситаси, 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситаси, 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги “Labo” русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб кетган.

 

“Spark” ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда “Labo” ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари биринчи ёрдам кўрсатишган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика