Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.
6 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, "Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш" мавзусида дарс ўтилаётган вақтда 6-Д синф ўқувчиси, 2011 йилда туғилган M.S.ning кўкрак қафасига копток тегиб, оқибатда бола ҳушини йўқотган.
Ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, вафот этган, дейилади хабарда.
Суд тиббий экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, M.S.ga юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган


