Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро фуқаро бошқа бир фуқарони танишлари ёрдамида АҚШга ишлаш учун Мексика орқали юбориш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, яна Тошкент шаҳрида фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Z.S. нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари ва 14 млн сўм эвазига АҚШга бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


