1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги савдо марказида катта ёнғин содир бўлди

Ёнғин шахсан фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида бартараф этилмоқда. Фуқаролар эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.

Тошкентдаги савдо марказида катта ёнғин содир бўлди

 

Бугун, 31 январ куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган “Авиaтор Кoрзинка” савдо биносида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Хабарга асосан, қутқарув ва ёнғин ўчириш экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб борган. Ҳодиса содир бўлган бинодан барча фуқаролар зудлик билан эвакуация қилинган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин шахсан фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида бартараф этилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика