1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. Тошкентда автобус ва енгил автомобиль ҳайдовчилари ўзаро жанжаллашди

10:20 / 15.05.2023

1.1k

Тошкентда автобус ва енгил автомобиль ҳайдовчилари ўзаро жанжаллашди

Тошкентда автобус ва енгил автомобиль ҳайдовчилари ўзаро жанжаллашди

Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» расмий маълумот берди.

 

Ижтимоий тармоқларда «Авиасозлар» бекатида автобус ва енгил автотранспорт ҳайдовчилари ўзаро тортишаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур ҳолат «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, «SAZ LE-60» русумли 106-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Т.Д. ҳамда лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланувчи енгил автотранспорт ҳайдовчилари томонидан содир этилгани аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 106-сонли автобус ҳайдовчиси «Авиасозлар» бекатига етиб келганида бекат енгил автотранспорт воситалари билан тўлиқ банд қилингани сабабли йўловчиларни йўлнинг ҳаракат қисмида туширишга мажбур бўлинган.

 

Шу муносабат билан, бекатда ушбу қоидабузарликларни содир этаётган енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига мурожаат қилинган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика