1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда автобус йўналишларидан бири тўхтатилди

“Тошшаҳартрансхизмат” бунинг сабабини маълум қилди.

Тошкентда автобус йўналишларидан бири тўхтатилди

 

Хабарга кўра, Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 2024 йил 11 март, душанба кунидан ишга туширилади. 

 

Шу муносабат билан, ушбу оралиқда вақтинчалик фаолият юритаётган “Тошшаҳартрансхизматнинг “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 1м-сонли Қипчоқ – Қурувчилар метроси вақтинчалик автобус йўналишида хизмат кўрсатиш 2024 йил 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди.

 

Ушбу автобус йўналиши 2 та King Long русумли автобуслар асосида Турон ва Қурувчилар метро бекатларини ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида вақтинчалик ҳаракатланиш учун ташкил этилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика