Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқ орқали танишган аёл унинг ишончига кириб, 2 нафар гўдак боласини ташлаб кетганлигини билдирган.
45 кун аввал ташлаб кетилган болаларни Қ.Н. ўзи боқиб келаётганлиги, шу муддат ичида она бирон марта ҳам болалардан хабар олмаганлигини баён этган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда 2 нафар гўдак Болалар уйига вақтинча жойлаштирилган.
Шунингдек, болаларнинг onasi M.M. билан алоқа ўрнатилган бўлиб, унинг қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмаганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.


