1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда аёлларни Туркияга сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ олдиндан тил бириктириб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган ижтимоий шароити оғир икки нафар аёлни хорижга сотишни режалаштирган.

Тошкентда аёлларни Туркияга сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

 

 

Тошкент шаҳрида аёлларни алдаб, Туркияга ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 1997-, 1998- ва 2003 йилларда туғилган бир нафар аёл ва икки нафар эркак олдиндан тил бириктириб, ижтимоий шароити оғир бўлган аёлларни хорижга жўнатишни режалаштирган. Улар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган икки нафар аёлнинг ишончига кириб, Туркияда иш билан таъминлашни ваъда қилган.

 

Аммо тергов давомида аниқланишича, гумонланувчилар аслида жабрланувчиларни моддий манфаат эвазига Истанбул шаҳрида шаҳвоний эксплуатацияга жалб этишни кўзлаган.

 

Жорий йилнинг 3 февраль куни гуруҳ аъзолари аёлларни Тошкент–Истанбул рейси орқали хорижга юбориш учун ҳужжатларни расмийлаштираётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика