1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда айрим транспортлар ҳаракати узайтирилиб, бепул автобуслар йўлга қўйилади

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Тошкентда айрим транспортлар ҳаракати узайтирилиб, бепул автобуслар йўлга қўйилади

 

Тошкентдаги Қўйлиқ бозори орқали ҳаракатланувчи айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати узайтирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

12 январдан бошлаб Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи бир қатор транспорт воситалари “Food city” савдо мажмуаси автошоҳбекатигача ҳаракатланади.

 

Ҳаракатланувчи транспортлар:

 

39, 45, 110, 122, 130-сонли 5 та автобус;

8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли 10 та йўналишли такси.

 

Қўйлиқ бозори орқали ҳаракатланувчи айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати узайтирилди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳаракатлар бозор атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, бунга Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоҳкўчаси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳам сабаб бўлган.

 

Бундан ташқари, “Food city” савдо мажмуаси маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 6 та жадвал асосида бепул автобус ҳаракатини йўлга қўйган.

 

Улар “Food city савдо мажмуаси – Қўйлиқ 7-метро бекати” йўналишида ҳаракатланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика