1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда банк ходими 120 минг долларни қиморга тикиб юборди

Банк бўлими бошлиғи бошқа шахслар билан тил бириктириб, йирик миқдорда кредит ажратилишига эришиб, маблағларни сохта ҳужжатлар орқали нақдлаштирган ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга сарфлаган.

Тошкентда банк ходими 120 минг долларни қиморга тикиб юборди

 

Тошкент шаҳрида 120 минг АҚШ долларини интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикиб, талон-торож қилган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прократура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Яшнобод туманидаги банк филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Э.Н. “А.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқа шахслар билан ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

 

Маълум бўлишича, улар “B.B.” МЧЖ номига 120 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришган. Кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағлари нақдлаштирилиб, ушбу пул маблағлари интернетдаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга сарфланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика