1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда бола ўғрилиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Пойтахтда охирги беш йилда бола ўғрилиги ҳолатлари қайд этилмаган.

Тошкентда бола ўғрилиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканлиги маълум қилинди.

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида болаларни ўғирлашга уринишлар бўлгани ҳақида асоссиз аудиохабарлар тарқалмоқда. Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга мос эмас.

 

Ўтказилган текширувлар ва охирги беш йиллик таҳлиллар шуни кўрсатадики, Тошкент шаҳрида бола ўғрилиги билан боғлиқ бирор ҳолат қайд этилмаган.

 

Расмий органлар фуқаролардан текширилмаган маълумотларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликни сўрамоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика