1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда болани калтаклаган энага 5 йилга қамалди

У, шунингдек, иш вақтида ўғирлик ҳам содир этган.

Тошкентда болани калтаклаган энага 5 йилга қамалди

Тошкентда 41 ёшли Тожикистон фуқароси икки йил давомида қизалоқни мунтазам калтаклаб келгани ва 118 млн сўм ўғирлагани учун қамалди. У савдо билан шуғулланувчи оилада энагалик қилган ва ҳар куни пул санашда фойда кўтариб юрган. Уй эгаси яширин камера ўрнатиб, аёлнинг қилмишларини тасдиқлаган.

 

Судда у қизалоқни асабига теггани учун урганини, ўғирланган пул миқдори эса 8 млн сўм атрофида бўлганини айтган. Экспертиза ҳам қизалоқда турли тан жароҳатларини аниқлаган.

 

Суд ҳукмига кўра, аёл 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва жабрланувчи фойдасига зарар ундирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика