1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юбoрди

Жабрланувчига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, қўшимча текширувлар ўтказилмоқда.

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юбoрди

Тошкент шаҳарининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 27 сентябр куни соат 18:30 да Амир Темур кўчасида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомoбил тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юбoрган. Ҳодисадан сўнг жабрланувчига зудлик билан шифокорлар томонидан бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг соғлиғи бўйича қўшимча тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо судга оид экспертиза натижалари асосида берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Damas русумли автомoбил пиёдалар йўлагидан ўтаётган тўрт нафар фуқарога уриб кетгани хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика