Ўзбекистон

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юбoрди

Жабрланувчига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, қўшимча текширувлар ўтказилмоқда.

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юбoрди

Тошкент шаҳарининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 27 сентябр куни соат 18:30 да Амир Темур кўчасида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомoбил тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юбoрган. Ҳодисадан сўнг жабрланувчига зудлик билан шифокорлар томонидан бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг соғлиғи бўйича қўшимча тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо судга оид экспертиза натижалари асосида берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Damas русумли автомoбил пиёдалар йўлагидан ўтаётган тўрт нафар фуқарога уриб кетгани хабар қилинганди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ойда 63,6 трлн сўм солиқ тушуми қайд этилди

2026 йилнинг биринчи чорагида солиқ тушуми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

custom img

Ўтмиш тажрибаси ва келажак овози: Журналистлар билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Ушбу тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Контент маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Давлат раҳбари Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари билан суҳбатлашиб, байрам билан табриклади.

custom img

Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Иккинчи жаҳон урушида 20 дан ортиқ вермахт аскарини йўқ қилган — ТАСС

Ўрунбек Ёқубов Одер дарёсини кечиб ўтиш вақтида ўз миномётидан ўт очиш орқали пиёда қўшинларни қўллаб-қувватлаб, плацдармни эгаллашга ёрдам берган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент “Матонат мадҳияси” ва "Миллат фидойилари" ёдгорликлари пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Apple, Google, Meta ва бошқа компанияларнинг Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2026 йилнинг биринчи чорагида 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга кўп солиқ тўлаган.

custom img

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қабристонларни обод қилишга чақирди

Идора “Қабристонларни обод қилиш долзарб ойлиги” ташаббусини эълон қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Москвадаги парадда қатнашмайди

Кремль эълон қилган рўйхатда ҳам Марказий Осиё давлатлари президентлари қайд этилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"