Ҳодиса бугун, 2 сентябрь куни 17:10 ларда Сергели тумани ТХАЙ кўчасида юз берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, йўл четида ҳаракатсиз турган Damas билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда шифокорлар назорати остида.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


