1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Дубай шоколади замбуруғ ва бактериялар топилди

Бу бўйича шоколад намуналари лаборатория текширувидан ўтказилди.

Тошкентда Дубай шоколади замбуруғ ва бактериялар топилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Eco bozor'нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устида назорат хариди амалга оширилди. Бу ҳақида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “ЎзТест” ДМ синов лабораториясига топширилди.

 

Баённома натижасига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:

 

— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;

 

— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъийан тақиқланган;

 

Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, UzTR.490-022:2017-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика