2026 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т.Ибраев, Қозоғистон Энергетика вазири Й.Аккенженов ҳамда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Д.Жума иштирок этди. Шунингдек, учрашувда мазкур давлатларнинг энергетика компаниялари раҳбарлари ва мутахассислари ҳам қатнашди.
Музокаралар давомида сўнгги йилларда давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан йўлга қўйилган кўп томонлама ҳамкорлик, хусусан, ёқилғи-энергетика йўналишида барқарор ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Учрашувда жорий куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш, вегетация даврида сув-энергетика тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар тармоқлар иш режимлари бўйича ўзаро келишувга эришди.


