Мажбурий ижро бюроси М.Улуғбек туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 16.07.2025 йилдаги ижро варақаси асосида ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Суд қарорига мувофиқ, қарздор Д.А.дан ундирувчи Е.А. фойдасига “KIA K-5” русумли автотранспорт воситасидан ½ улуши, яъни 98.561.690 сўм пул маблағи ундириш белгиланган.
Автотранспорт воситаси қарздор ва ундирувчининг никоҳ даврида сотиб олинган бўлиб, томонларнинг умумий мулки ҳисобланган. Бу ҳолатда ундирувчи аёлнинг ҳуқуқини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, умумий мулкдан ундирувчи аёлга ярми ундириб берилди, яъни ижро ҳужжатида белгиланган миқдор қонуний равишда таъминланди.


