1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда эркак "қулоқликда" айбланиб, "самосуд" қилинди

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Тошкентда эркак "қулоқликда" айбланиб, "самосуд" қилинди

 

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан “самосуд” қилинаётгани акс этган видеолар тарқалганди.

 

Аниқланишича, ҳолатлардан бири жорий йилнинг 20 март куни Сергели туманида содир бўлган. 

 

Бир нечта фуқаролар 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов чекини бермаганлиги бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблашган. Сўнг фуқаролар 5 нафар фуқаро Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб жамоат тартибини бузишган.

 

Бундан ташқари, 2022 йил 18 март куни Бектемир туманида 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф. 2003 йилда туғилган А.Р.нинг дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимларини харид қилинган маҳсулот учун тўлов чекини бермасдан ушбу дўконларнинг QR кодини сканер қилиб “Солиқ ҳамкор” саҳифасига юборгани учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

 

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 41-модда (Ҳақорат қилиш), 183-модда (Майда безорилик), 200-модда (Ўзбошимчалик)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика