1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда эркак уч яшар болани қасддан ўлдирди

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда эркак уч яшар болани қасддан ўлдирди

 

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 9 июль куни Яшнобод тумани, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 30 ёшли эркак ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёли билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола эса шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика