1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро 10 метрлик чуқурга тушиб кетди

Бу ҳақида ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди

Тошкентда фуқаро 10 метрлик чуқурга тушиб кетди

 

Жорий йилнинг 5 январь куни соат 13:58 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Бойқўрғон маҳалласи Султонали Машҳадий кўчасидаги уйларнинг бирида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳожатхона учун қазилган 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган. Бу ҳақида ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.

 

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

"Фуқаро енгил тан жароҳати олган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида. Унинг аҳволи яхши",- дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика